Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” ташаббусини илгари сурмоқда
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (SAP) барқарор қиймат занжирларини рағбатлантиришга қаратилган “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини амалга оширмоқда.
Ҳозирда 87 та давлат 53 та танлаб олинган маҳсулотни қўллаб-қувватлаш бўйича OCOP ташаббусига қўшилди. Гилоснинг Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, кичик фермерларни қўллаб-қувватлаш ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётини тарғиб қилишдаги ролини инобатга олган ҳолда, у Ўзбекистоннинг устувор маҳсулоти сифатида танланди.
Яқинда OCOP ташаббусини амалга ошириш бўйича Миллий ишчи гуруҳини қўллаб-қувватлаш мақсадида Техник ишчи гуруҳининг (ТИГ) биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуини ривожлантириш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси агентлиги, шунингдек, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари, йиғилишда хусусий агробизнес компаниялари ва Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш дастури вакиллари ҳам қатнашдилар. Йиғилиш иштирокчиларининг эътибори гилос учун барқарор қиймат занжирини яратишга қаратилди. Бу кичик фермерларга фойда келтиради, маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва атроф-муҳитни муҳофаза қилади.
Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистондаги OCOP бўйича ТИГ таркиби ва вазифалари юзасидан келишиб олдилар. Бу гуруҳ давлат органлари, фермерлар ассоциациялари, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўяди, шунингдек, OCOP ташаббусини амалга оширишни мувофиқлаштиради.
ФАО томонидан асос солинган глобал OCOP ташаббуси мамлакатларга озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, маҳаллий иқтисодни кўтариш учун географик кўрсаткичлар ва маҳаллий маданий мерос орқали келиб чиққан мамлакатлари билан боғланган танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун барқарор етказиб бериш занжирларини яратишда ёрдам беришга қаратилган. Ушбу ташаббус ФАОнинг 2022–2031 йилларга мўлжалланган стратегик дастурига мос келади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда Европа ва Марказий Осиёда 11 та давлат, жумладан, Албания (каштан), Озарбайжон (анор), Қозоғистон (олма) ва Туркия (анжир) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарғиб қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг