Ўзбекистон — АҚШ: ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати
2022 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари комиссияси раиси Танзила Норбоева АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон ҳамда АҚШ парламентлари аъзолари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик мулоқоти йўлга қўйилгани қайд этилди. Жорий йилда нишонланаётган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муҳим воқеа ҳисобланади.
Дэниел Розенблюм Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламентлараро гуруҳининг АҚШ Конгресси билан ҳамкорлик бўйича мулоқотини давом эттириш, икки мамлакат қонун чиқарувчилари делегацияларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштиришга муҳим аҳамият берилаётгани алоҳида таъкидланди.
“Ўзбекистон бўйича кокус” фаолиятининг ижобий ўрни ва самарадорлиги қайд этилди.
Томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёрликларини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг