Ўзбекистон — Афғонистон: "Ҳайратон — Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш борасида янги келишув имзоланди

16:00 12 Февраль 2023 Жамият
911 0

2023 йил 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Унга кўра, «Согдиана транс» яна икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, томонлар биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.

Бундан ташқари, Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 10−11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер