Ўзбекистон 9 ойда 1,9 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди

09:55 30 Октябр 2025 Иқтисодиёт
152 0

2025 йил январь–сентябрь ойларида 1,9 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича тақсимланган:

  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 51 фоиз;
  • Ип-калава — 29 фоиз;
  • Трикотаж мато — 11 фоиз;
  • Газламалар — 6 фоиз;
  • Пайпоқ маҳсулотлари — 2 фоиз;
  • Гиламлар — 1 фоиз.

Қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 6,9 фоизини ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?