Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

22:07 31 Январь 2023 Спорт
801 0

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.

Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour Dʼor» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини Франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?