Ўзбекистон 141,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган полиэтилен экспорт қилди. Энг катта харидор қайси?

09:52 30 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
223 0

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 141,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 174,1 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, полиэтилен экспорти ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,7 минг тоннага ошган. Бу даврда Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида 15 та давлатга полиэтилен сотгани ҳам хабар қилинди.

2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар «ТОП-6»лиги қуйидагича:

1) Туркия – 80,2 минг тонна;

2) Латвия – 27,4 минг тонна;

3) Россия – 23,5 минг тонна;

4) Хитой – 20,1 минг тонна;

5) Қозоғистон – 16,2 минг тонна;

6) Грузия – 2,9 минг тонна.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер