“Ўзбекгидроэнерго” ва тизим корхоналарида Covid-19 га қарши вакцинациянинг биринчи босқичи якунланди

16:01 14 Июль 2021 Жамият
328 0

 “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда тизим корхона ва ташкилотларида тегишли тартибда ишчи-ходимларни COVID-19 га қарши вакцина билан эмлаш борасида раҳбарият томонидан зарурий амалий-ташкилий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тизимда фаолият юритувчи ишчи-ходимлар COVID-19 инфекциясига қарши мутахассислар назоратида Хитой-Ўзбекистон вакцинаси (ZF-UZ-VAC2001) билан эмланмоқда. Вакцина билан эмланганлар доимий назоратда бўлиб, жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаяпти. Тиббиёт ходимлари томонидан мазкур Хитой-Ўзбекистон вакцинаси (ZF-UZ-VAC2001) касалликка қарши кучли иммунитет ҳосил қилиши туфайли самараси юқори бўлаётгани алоҳида қайд этилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Жамият марказий ижро  аппарати ходимлари 100% Хитой-Ўзбекистон вакцинаси (ZF-UZ-VAC2001) билан эмланди. Жамият тасаруффидаги гидроэлектростанцияларда эмлаш ишлари 86 % га бажарилди. Шунингдек, тизим корхоналари,  “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ, “Гидромахсусқурилиш” АЖ, “Гидропроект” АЖ, “Сувсаноатмаш” АЖларида эса, бу кўрсатгич 84 % га етказилди.  Қурилиш дирекциялари ва бошқа таркибий корхоналарда вакцинация ишлари эмлаш ишлари давом эттирилмоқда. Эмлаш тадбирлари 14 июль куни 100%га етказилиб, COVID-19 га қарши вакцина билан эмлаш тадбирларининг биринчи босқичи тўлиқ якунланиши режалаштирилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, алоҳида касалликлари мавжуд яъни, эмлаш учун хавф гуруҳлардан юрак қон томир касаллиги билан оғриган, қандли диабет,  сурункали респиратор касалликлар ҳамда хавфли ўсма касалликлари аниқланган ишчи-ходимлар тиббий ҳолати текширилиб, врач хулоласига кўра эмлаш ишлари олиб борилди. 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан олиб борилган чора-тадбирлардан мақсад ишчи-ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликка чалинганларнинг тузалишига ёрдам кўрсатиш ва касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?