Ўзбек шахмат оламидаги энг яхшилар тақдирланди
10 январь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ташаббуси билан 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган устувор режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатда шахмат инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёллар шахматини қўллаб-қувватлаш, пара шахмат йўналишини кенгайтиришга қаратилган янги ташаббуслар эълон қилинди.
Анжуман доирасида 2025 йилнинг энг муносиб вакиллари ҳам эътироф этилди. Хусусан, FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахматчиси сифатида тақдирланди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Умида Омонова эса йилнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди.
Шунингдек, ёшлар, пара шахмат, ҳакамлик ва медиа йўналишларида ҳам бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. 12 ёшгача бўлганлар орасида Нурмуҳаммад Нематиллахонов ва Хуснора Хусниддинова энг яхши ёш шахматчилар сифатида эътироф этилди. 20 ёшгача тоифада Афруза Ҳамдамова ҳамда Муҳиддин Мадаминов ғолиб деб топилди.
Пара шахмат йўналишида Марсель Шоюсупов ва Селби Какишева йилнинг энг яхшилари сифатида тақдирланди. Фахрийлар орасида Ўктам Шералиев алоҳида эътирофга сазовор бўлди.
Шахмат соҳасининг ривожида хизмат қилиб келаётган мутахассислар ҳам четда қолмади: Комилжон Азизов йилнинг энг яхши шахмат ҳаками, Улуғбек Тиллаев энг яхши шахмат таҳлилчиси, Антон Ким эса энг яхши шарҳловчи деб топилди.
Тадбир якунида ғолиблар тантанали равишда тақдирланиб, уларнинг ютуқлари Ўзбекистон шахматининг халқаро майдондаги нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шу билан бирга, 2026 йилда ҳам тизимли ислоҳотлар ва юқори натижаларга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг