Ўзбек қоракўл ва жун маҳсулотлари Жанубий Кореядаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида «International Fur and Leather Expo-2023» кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Унда «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо мўйна ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Триллион долларлик бозорга эга Жанубий Корея мезбонлик қилаётган мазкур кўргазмада Ўзбекистоннинг қоракўл ва мўйна маҳсулотлари халқаро бозор ва ҳамкорларга тақдим этилмоқда. Янги коллекциялар жаҳон мўйна ишлаб чиқарувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Кўргазманинг дастлабки кунида «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси ҳамда Халқаро мўйна федерациясининг (IFF) президенти Жоннес Манакас ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбек қоракўл ва мўйна маҳсулотларини халқаро аукционларга олиб чиқиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни қўллаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, IFF раҳбари томонидан қоракўл маҳсулотларини нафақат МДҲ балки Европа бозорларига олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
«GSP+» преференциялар тизимидан фойдаланган ҳолда Европа бозорларида қоракўл ва жундан тайёрланган тайёр маҳсулотлар аукционларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Туркиянинг «Emelda» компанияси эса Ўзбекистондан қоракўл маҳсулотларини харид қилишни режалаштирмоқда. Миллий брендимиз «Asian Furs» компанияси билан бўлиб ўтган музокараларда турк компанияси қоракўл маҳсулотларини Туркия бозорига етказиб бериш бўйича таклифларни илгари сурди.
Мулоқот чоғида қоракўл маҳсулотларини сифати юқори эканлиги, бугун бу турдаги табиий маҳсулотларга халқаро мўйна бозорида талаб ортиб бораётгани таъкидланди. Апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo – ShoesStar – EURASIA 2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ва Турк компанияси ўртасида экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
Сеулда давом этаётган кўргазма давомида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз Канада, Жанубий Корея АҚШ компаниялари билан қатор музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг