Ўзбек полвонлари кураш бўйича Жаҳон чемпионатида 72 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлигида ўтган кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида IХ, фахрийлар ўртасида III Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун муваффақиятли якунланди.
Йигирмадан ортиқ давлатнинг 150 нафардан зиёд ёш спортчилари иштирокидаги баҳслар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 32 та (14 та олтин, 13 та кумуш ва 5 та бронза) медални қўлга киритди.
Фахрийлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг фахрий полвонлари 4 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза медалига эгалик қилди.
Жаҳон чемпионатининг натижаларига кўра, 30 та олтин, 30 та кумуш ва 12 та бронза медалига эгалик қилган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни мос равишда Мўғулистон ва Туркманистон полвонлари банд этди.
Миллий терма жамоамиз аъзолари бугун Тошкентга қайтиб келишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дунёнинг энг кекса кишиси Ўзбекистонда яшашига ишонасизми? Нега у ҳалигача Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаган?
- Дунё аҳолиси қачон 9 миллиарддан ошади?
- Ўзбекистонда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади
- Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди
- 2024 йилда 7 миллиондан ортиқ «пақиллоқлар» ва «салютлар» божхонада қўлга туширилган
- Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш учун ордер берилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг