Ўзбек олимининг магнетизм мактаби
Самарқанд давлат университетида “Кондесерланган ҳолат физикасининг долзарб муаммолари ва янги юқори технологиялар” мавзуида халқаро конференция ўтказилди.
СамДУ профессори, физика-математика фанлари доктори Облоқул Қувондиқовнинг 85 йиллик юбилейига бағишланган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатлардан ўндан ортиқ олимлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Илмий анжуманни университет профессори Ҳаким Хушвақтов кириш сўзи билан очиб, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг табригини ўқиб эшиттирди.
Николай ПЕРОВ, Москва давлат университети профессори:
— Маълумки, наномагнетизм ва наномагнит материаллар электроника ва спинтроника саноатида асосий ишчи қисмини магнит материаллар ташкил қилади. Шунинг учун, магнит хоссалари кучли бўлган магнит материалларни синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларни тадқиқ қилиш бугунги кунда ҳам долзарб масалалардан саналади.
Самарқанд давлат университетида бу соҳада диққатга сазовор ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, профессор Облоқул Қувондиқов раҳбарлигида магнетолог мутахассислар тайёрловчи илмий мактаб шаклланган. Бу ерда олиб борилаётган тадқиқотлар жаҳон олимлари томонидан эътироф этилмоқда. Анжуманнинг ушбу университетда ўтказилишининг сабаби ҳам шунда. Москва давлат университети олимлари ҳам Облоқул Қувондиқов билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларга қўл урган. Мазкур жараён давом этмоқда.
Абдуқодир НАРЗУЛЛОЗОДА,
Тожикистон давлат педагогика институти профессори:
— Самарқанд давлат университетида физика, муҳандислик, биокимё, агробиотехнологиялар соҳасига катта эътибор қаратилган. Марказий Осиёда ягона бўлган магнетизм мактаби ва тадқиқот марказининг борлиги мени жуда қувонтирди.
Магнетизм бугунги кундаги энг муҳим соҳалардан биридир. Жаҳон илм-фани магнетолог мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда. Самарқанд давлат университети бу соҳада етакчилардан ҳисобланади.
Профессор Облоқул Қувондиқов раҳбарлигида олиб борилаётган тадқиқотлар эътирофга лойиқ.
Аҳмад АБСАНОВ,
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти директори, доцент:
— Облоқул Қувондиқовнинг ҳаёт йўли биз учун ибрат. Устоз раҳбарлигида 2 фан доктори, 14 нафар фан номзоди етишиб чиққан. Яна 5 нафар тадқиқотчи билан диссертация устида ишламоқда.
Устоз шогирдларига нафақат физика фанидан, балки одамийлик илмидан ҳам сабоқ беради. Ҳар куни бир янгилик қилади. Олим умрини илмга бағишлади. Ён-атрофдагиларга илмни тарғиб қилди. Фан билан шуғулланмоқчи бўлганларга, маслаҳатларини аямайди, беминнат ёрдам кўрсатади. Устоз биз учун ҳар томонлама ибрат мактабидир.
СамДУ ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг