Ўзбек киноижодкорлари Туркияда

Шу йилнинг 1 — 5 ноябрь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида иккинчи марта бўлиб ўтадиган “Қўрқут ота” халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун бир гуруҳ ўзбек киноси ижодкорлари Туркияга йўл олишди.
4 ноябрь куни соат 18:00 да “Қўрқут ота” кинофестивали доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади.
Байрам дастурида ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар билан ижодий учрашув ташкил этилади.
Шунингдек, Дилмурод Масаидовнинг “АЁЛ ҚИСМАТИ”, Акром Шохназаровнинг “101 РЕЙС” ва Иброҳим Расуловнинг “МУҲАББАТ БАҲОРИ” фильмлари намойиши бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ўтган йили Истанбул шаҳрида ўтказилган кинофестивалга 13 та давлатдан юздан ортиқ кино ижодкорлари ташриф буюрган эди.
Халқаро анжуманда Туркиядан ташқари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Венгрия, Эрон, Украина ва Шимолий Кипрдан кино усталари иштирок этишган ва 42 та фильм қатнашган конкурс дастурида икки ўзбек фильми эътироф этилганди. Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильми жюрининг махсус унвонини қўлга киритган бўлса, Али Ҳамроевнинг “Халқ жасорати” фильми ҳужжатли фильмлар категориясида иккинчи ўринни эгаллаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг