Ўзбек фильмининг халқаро саҳнадаги эътирофи
Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Ғалаба куни” IV Халқаро кинофестивалида “Ой бориб, омон қайтганлар” ҳужжатли фильми ҳакамлар ҳайъати томонидан махсус эътироф билан тақдирланди.
Кинематография агентлигидан маълум қилишларича, мазкур нуфузли фестиваль Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бўлиб, унда Россия, Ўзбекистон, Сербия ва Беларусдан 220 дан ортиқ аризалар қабул қилинган.
Агентлик буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан суратга олинган “Ой бориб, омон қайтганлар” фильми ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, фидокорона меҳнати ва ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг