Ўзбек адабиётшунос олими Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирланди
Ялпи мажлисда 2022 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофотни бериш тўғрисида МДҲ ПА Кенгашининг қарори қабул қилинди. Ялпи мажлисда олимга мукофотни Қирғизистон Республикаси делегацияси раҳбари Нурланбек Шакиев топширди.
Шуҳрат Сирожиддинов матншунослик ва адабиётшунослик соҳасида йирик олим сифатида танилган, ўзбек мумтоз адабиёти, диншунослик ва таржима назариясига оид қатор илмий асарларига эга. Ёзувчи 140 дан ортиқ илмий мақолалар, 16 та монография ва ўқув қўлланмалари муаллифи.
Чингиз Айтматов номидаги мукофот Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган. Мукофот ҳар йили маданият, маърифат соҳасидаги хизматлари, гуманитар фанлар, адабиёт ва санъат ривожига, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш, маданиятлар, миллатлар ҳамда элатларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасидаги маънавий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳисса учун берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг