Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида

Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қозоғистон Республикасининг Шоҳмардон Есенов номидаги Каспий технологиялар ва инжиниринг университети президенти Берик Аҳметов бошчилигидаги делегация Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Бундан кўзланган мақсад олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат. Анъанага кўра, меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди. Институтнинг “Сий перде” ва “Балдаурен” ансамбллари ижросидаги миллий қўшиқлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Қозоғистонлик меҳмонларга институт ректори Қувондиқ Қодиров Ажиниёз музейини таништириб, бу ердаги экспонатлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг икки олий таълим муассасаси раҳбарларининг расмий учрашуви ўтказилди.
Мулоқот жараёнида таълим, илмий тадқиқот ва инновациялар йўналишларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш муҳимлиги таъкидланди. Олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви, ўқув-методик ресурслар ҳамда лабораториялардан биргаликда фойдаланиш, халқаро илмий базалар, илмий журналларда мақолалар чоп этиш, илмий конференциялар ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Учрашувда қайд этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки олий таълим муассасаси ўртасида шартнома имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг