«Ўзархив» агентлиги бирйўла иккита халқаро сертификатга эга бўлди
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ISO 9001:2015 сифат стандарти бўйича халқаро сертификат ва коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатларини олди.
Ушбу сертификатлар агентлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 9001:2015 сифат бошқаруви тизими бўйича иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.
Унга кўра, ҳар ярим йиллик якуни бўйича вазирлик иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижалари олдиндан белгиланган мезонларга кўра баҳолаб борилади. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.
«Ўзархив» агентлиги бошқарув фаолиятига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 37001:2016 халқаро стандартларини жорий этиш бўйича сиёсат ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
«Ўзархив» агентлиги бошқарув фаолиятига «ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 халқаро стандартлари бўйича бошқарув тизимини ишлаб чиқиш» юзасидан 2022 йил 22-25 ноябрь кунлари ўқитиш курси ташкил этилиб, ушбу курсда 21 нафар тингловчи иштирок этиб, ўқиш якунида тест синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга тегишли сертификатлар топширилди.
«Ўзархив» агентлигининг Архив иши соҳаси бошқаруви – халқаро стандартлар талабларига мувофиқ деб топилди.
9 июнь - Халқаро архивлар куни ушбу сертификатлар «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсуповга «CERT International» масуъллари томонидан тантанали равишда топширилди.
Бу борадаги комплекс ишлар ҳали давом этмоқда. Ҳар йили мазкур сертификатга мувофиқлик даражаси халқаро ташкилотлар томонидан аудит қилиб борилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлинининг коррупцияга қарши сиёсатида назарда тутилган чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш орқали архив муассасаларини коррупциясиз соҳага айлантириш устувор вазифалардандир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг