Озарбайжон ва Арманистон тинчлик келишуви лойиҳасини эълон қилди
Фото: AFP
Озарбайжон ва Арманистон АҚШнинг Вашингтон шаҳрида имзоланган, 17 моддадан иборат тинчлик келишуви матнини эълон қилди. Ҳужжат матни икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари расмий сайтларида жойлаштирилди.
Келишувда қуйидаги асосий шартлар белгиланган:
— икки давлат бир-бирларига ҳудудий даъво қила олмайди;
— тарафлар бир-бирига қарши куч ишлатмасликка келишди;
— чегарада учинчи мамлакат қўшинлари жойлаштирилмайди;
— чегарани делимитация қилиш алоҳида битим асосида амалга оширилади;
— икки давлат ҳам сепаратизм ва терроризмнинг барча турларини қоралаб, уларга қарши ўз юрисдикцияси доирасида кураш олиб боради;
— ички қонунлар тинчлик келишуви шартларини бажармасликка асос бўла олмайди;
— келишув ижросини назорат қилиш учун қўшма комиссия тузилади;
— келишув кучга киргандан сўнг бир ой ичида икки давлат ҳам бир-бирларига қарши халқаро майдонларда киритилган даъволарни қайтариб олади;
— иқтисодий ва гуманитар соҳаларни ҳам ўз ичига олган ҳамкорлик бўйича қўшимча битимлар имзоланиши мумкин;
— ратификация ҳужжатлари алмашилгандан сўнг дипломатик алоқалар ўрнатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг