Озарбайжон ва Арманистон Қозоғистонда музокаралар ўтказади

00:10 01 Май 2024 Дунё
328 0

Иллюстратив фото

Арманистон ва Озарбайжон Қозоғистонда музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров айтиб ўтди.

«Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар Олмаотада бўлиб ўтади. Ҳар икки томон ўз иштирокини тасдиқлади. Тадбир санаси қўшимча равишда эълон қилинади», — деди Смадияров.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Боку ва Ереванга қилган ташрифи чоғида томонларга музокаралар учун платформа таклиф қилган эди.

Бундан аввал Смадияров Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистондаги учрашуви уларнинг воситачи сифатидаги вакиллари иштирокисиз ўтишини айтган эди.

29 апрель куни Арманистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян Қозоғистонда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер