Озарбайжон билан "Хўжа Насриддин" фильми суратга олинади

00:36 12 Апрель 2022 Маданият
1328 0

Фото: Wikipedia

Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги вакили Руфат Гасанов, “Озарбайжонфильм” студияси директори Назим Гусейнов, Давлат фильмфонди директори Жамиль Гулиев билан видеомулоқот ўтказди.

Унда кинематография соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенг йўлга қўйиш, ко-продукция лойиҳаларини ишлаш, шунингдек, озарбайжонлик киноижодкорлар билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилган “Хўжа Насриддин” фильми ҳақида маълумотлар алмашилди. 

Ушбу лойиҳага Ўзбекистондан продюсер ва актёрлар жалб қилиниши айтиб ўтилди. Озарбайжонлик вакиллар 2021 йили бўлиб ўтган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалидаги ташрифи, таассуротларини сўзлаб ўтишди.

Шунингдек, Агентлик Бош директори томонидан келгусида Озарбайжон Республикасида "Ўзбек кино кунлари"ни ўтказиш, ўзбек миллий фильмларини озарбайжон телеканалларида намойишларини ташкил этиш таклифи берилди ва бу видеомулоқот иштирокчилари томонидан маъқулланди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ҳам “Озарбайжон кино кунлари”ни ўтказиш келишиб олинди.

Ўзбекистон Миллий кинофонди раҳбари Элжон Аббасов Озарбайжон Давлат фильмфонди билан меморандум имзоланишини, архивларда сақланаётган кинофотолар ва бошқа материаллар борасида суҳбатлашди. 

Унда Озарбайжон Давлат фильмфонди раҳбари Жамил Гулиев кинофондда 40 дан зиёд ўзбек фильмлари сақланаётгани ва бу кинофильмлар ўзбек кино кунлари доирасида намойиш этилишини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер