Ўзагролизинг халқаро молия бозорига кириб бормоқда

21:20 07 Июнь 2022 Жамият
346 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилишича, компаниянинг 2019-2021 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолияти дунёнинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири - “Grant Thornton” томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий аудиторлик хулосаси берилди.

Ушбу хулоса ташкилотга халқаро кредит рейтингларидан жой олиш, халқаро молия бозорида евробондлар жойлаштириш ва энг асосийси тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, узоқ муддатли ва паст фоизли кредит маблағларини жалб қилиш ҳисобига лизинг хизматлари кўламини кенгайтириш ва республика қишлоқ хўжалиги корхоналари техника паркини модернизация қилиш бўйича фаолиятни кескин жадаллаштириш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер