Ўз уйи яқинидаги шифохонага кетган франциялик нафақахўр йўлда адашиб, Хорватияга бориб қолди
Франциялик 85 ёшли нафақахўр шифокор қабулига кетаётганда йўлдан адашиб, Хорватияга бориб қолди. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Унда айтилишича, Францияда яқин атрофдаги шифокор кўригига боришни режалаштирган 85 ёшли эркак ўз автомобилида уйидан тахминан 25 километр узоқликда жойлашган Ҳерваулт шаҳрига йўл олган. Бироқ йўналишни йўқотиши оқибатида шарқ томонга қараб ҳаракатланган.
Маълум бўлишича, нафақахўр 24 соат давомида автомобиль бошқарган. У Францияни тарк этиб, бир нечта Европа мамлакатлари чегараларини кесиб ўтганини ҳам сезмаган. Эркакнинг ўзи бу ҳолатнинг қандай содир бўлганини тушунмаётганини таъкидлаган.
«Илгари ҳеч қачон хотира билан боғлиқ муаммолардан азият чекмаганман. Ўзимни жуда яхши ҳис қилганман. Бу ерга қандай келиб қолганимни тушунмаяпман», — деган у.
Нафақахўрнинг йўқолиши дастлаб ҳеч қандай хавотир уйғотмаган. Бироқ у дўстлари билан учрашиш учун бормаган. Бу эса турли хавотирларни келтириб чиқарган. Вазиятдан хабар топган қўшнилар ҳам хавотирга тушиб, воқеа ҳақида полицияга мурожаат қилган.
Полиция нафақахўрнинг телефон сигнали орқали жойлашган манзилини аниқлаган ва у билан алоқага чиққан. Айни пайтда 85 ёшли нафақахўр ўз уйига қайтарилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг