Ўз келажагим учун овоз бердим
Термиз туманида ҳам сайловчилар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришмоқда.
Туманда 64 минг 211 нафар сайловчи бўлиб, шундан 18 ёшга тўлган, сайловда илк марта иштирок этаётган ёшлар 877 нафарни ташкил этади. Сиёсий тадбирда нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари фаол иштирок этишмоқда.
— Мен ҳам мамлакатимиздаги бошқа тенгдошларим қатори сайловда қатнашиб, ўзим танлаган номзодларга овоз бердим, — дейди Барчиной Йўлдошева. — Бу жараёндаги илк иштироким ҳаётимдаги энг қувончли дам ҳисобланиб, менда эл-юрт келажагига бўлган дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлади. Мен ўз келажагим учун овоз бердим.
Сайлов участкасига келолмайдиган, уйда ётиб қолган беморлар, кекса ёшдаги фуқароларнинг хонадонларига борилган ҳолда овоз беришларига имкон яратилган.
Фарҳод ЭСОНОВ
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг