ОТМ шартнома тўловида ота-оналарга бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш чегараси олиб ташланди
Иллюстратив фото
Профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда олий таълим муассасалари учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади.
Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ОТМларда ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эр ва хотинининг йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Шунингдек, ўзининг, фарзандларининг ёки эр ва хотинининг ўқиши учун маблағ тўланганда солиқ чегирмаси таълим олувчига, унинг ота-оналарига ҳамда йигирма олти ёшга етмаган рафиқаси ёки эрига берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг