Ўтган тўққиз ойда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,9 фоизга ўсган

11:13 26 Ноябрь 2021 Сиёсат
600 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил 9 ойи якунлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқяптилар.

Мажлисда таъкидланганидек, жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 6,9 фоизга ўсган, инфляция йил бошидан 5,9 фоизни ташкил этган. 

Давлат бюджети даромадлари 116,0 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 108,4 фоизга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 трлн. сўмга кўп бўлган бўлса, харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 130,3 трлн. сўмни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер