Ота-онасиз қолган 9 нафар бола Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги дипломатлари Оғир аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази давлат муассасаси ва шаҳар Таълим бошқармаси вакиллари билан биргаликда 6−17 ёш оралиғидаги болаларни ўз ватанига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни тўлдирган.
Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг 16 нафар вояга етмаган фуқароси ватанга қайтарилганди. Олиб келинганларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг