От спорти: ватандошларимиз ғалаба қозонди
Польшанинг Лешно шаҳри от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилди.
Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Қувонарлиси, энг асосий дастур – баландлиги 150 см.ни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида ҳам юртдошимиз ғалаба қозонди.
Гран-при мақомини олган мазкур дастурда жорий йил юқори натижалар кўрсатиб келаётган Нуржан Туякбаев «Ланселлота» оти билан энг юқори натижани қайд этди.
Энди терма жамоамиз вакиллари 15-18 декабрь кунлари Полшанинг бошқа бир шаҳри Познандаги 3*Лонгинес мусобақасида ўз омадини синаб кўришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг