Ўт ўчирувчилар, касалхоналар ва полиция хавотирда: Нидерландияда мушакбозлик тақиқланди
Нидерландия парламенти петардалар ва мушакбозликни тақиқлади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, бугун, 31 декабрь куни мамлакат аҳолиси учун турли петардалар ва мушакбозлик уюштиришнинг сўнгги куни бўлади. Нидерландия парламенти келгуси йилдан бошлаб бундай турдаги пиротехника воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди. Фақатгина профессионал мушакбозлик шоулари ташкилотчиларига пиротехника воситаларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Маълум қилинишича, айни вақтда ўт ўчирувчилар, касалхоналар ва полиция идоралари Янги йил байрамининг хавфсиз ўтишидан хавотирда. Мамлакат бўйлаб пиротехника ихлосмандлари мушакбозлик уюштириш учун одамлар гавжум жойларда тўпланишмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, келгуси йилдан жорий этиладиган тақиқ туфайли, айни вақтда Нидерландиядаги пиротехника савдоси кескин ошган. Савдо ўтган йилга нисбатан тахминан 20 фоизга юқори бўлиши кутилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, юқори портловчи петардаларнинг контрабандаси ҳам кўпайиб бормоқда. Декабрь ойининг ўрталарига келиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аллақачон 65 минг килограммдан ортиқ ноқонуний пиротехника воситаларини мусодара қилган. Қўл жарроҳлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, бундай петардалардан фойдаланиш ноябрдан декабрь ойининг ўрталарига қадар кўплаб жароҳатларга сабаб бўлган. Ўн нафар ўсмирнинг қўллари ёки бармоқлари ампутация қилинган.
«И&О» тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, нидерландияликларнинг 62 фоизи пиротехника воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган тақиқни қўллаб-қувватлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг