Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидан — Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мухбир, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий акслитеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан очиқ фикр алмашилди, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ушбу нуфузли анжумандан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.



















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг