Осиё тараққиёт банки вице-президенти бошчилигидаги делегация Хоразмда
Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига Хоразм вилоятида бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Урганч ва Боғот туманларида “Нефро плюс диализ” марказлари, “Бухоро —Урганч — Хива” темир йўлини электрлаштириш лойиҳалари рўёбга чиқарилди.
Халқ банки томонидан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Молиявий оммабоплик” лойиҳаси оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Осиё тараққиёт банки вице-президенти Йингминг Янг бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятида бўлиб, мазкур лойиҳалар билан танишди, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқот жараёнида янги йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг