ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш дастури учун 100 млн кредит ажратди
Ўзбекистонда рақобатбардош молия бозорлари шаклланиши учун зарур бўлган сиёсий, қонунчилик ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилади.
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, шунингдек, қўшимча равишда 500 минг АҚШ доллари ислоҳотларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағлари кўринишида йўналтирилади.
ОТБнинг “Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш” дастури республикамизда молия бозорини янада ривожлантириш ва уларни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорлари ликвидлигини ошириш, инвесторлар базасини кенгайтириш ҳамда диверсификациялаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, назорат тизимини такомиллаштириш ва жозибадор молиявий инструментлар қаторини кенгайтиришга қаратилган.
Бу, ўз навбатида, хусусий инвестициялар оқимини рағбатлантириб, янги иш ўринлари манбаи ва юқори иқтисодий ўсиш драйвери сифатида хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг