Осиё чемпионида 77,5 миллион евро, “Ал-Хилол“ ва “Ал-Насср“да 100 миллион евро харажат

10 сентябрь куни Саудия Арабистони Профессионал лигаси клублари учун ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Ушбу трансферлар ойнасида Саудия Арабистонининг гранд жамоалари умумий ҳисобда 600 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.
Бугун Саудия Арабистони грандларининг ёзги трансферлар ойнасидаги харидлари билан танишамиз.
“Ал-Хилол“
- Дарвин Нуньес — “Ливерпул“ клубининг уругвайлик ҳужумчиси 53 миллион евро эвазига сотиб олинди;
- Тео Эрнандес — “Милан“ клуби ҳимоячиси 25 миллион евро эвазига харид қилинди;
- Юсуф Акчичек — туркиялик ёш иқтидорли футболчилардан бири. Айни вақтда 19 ёшда. “Фенербахче“ клубидан 22 миллион евро эвазига трансфер қилинди;
- Али Лажами — саудиялик маҳаллий футболчи. “Ал-Насср“ клубидан 1 миллион долларга харид қилинди;
- Матьё Патуйе — Франция ёшлар терма жамоаси дарвозабони. “Лион“ жамоасидан 300 минг евроға сотиб олинди.
Умумий ҳисобда “Ал-Хилол“ клуби ёзги трансферлар ойнасида 101,3 миллион евро сарфлади. Футболчиси Мусаб Ал-Жувайрни 11,5 миллион еврога сотди. Жамоанинг трансферлар ойнасидаги соф сарфи 89,8 миллион евродан иборат.
“Ал-Аҳли“
- Энзо Миллот — Франция ёшлар терма жамоаси футболчиси. Германиянинг “Штутгарт“ клубидан 30 миллион еврога харид қилинди;
- Валентин Атангана — Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Реймс“ клубидан 25 миллион еврога сотиб олинди;
- Матеус Гонсалвес — Бразилия ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Фламенго“ клубидан 9 миллион еврога трансфер қилинди;
- Муҳаммад Абдураҳмон — Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Ал-Эттифоқ“ жамоасидан 6 миллион еврога харид қилинди;
- Абдулла Ал-Хайбари — саудиялик тажрибали футболчи. “Ал-Риёд“ жамоасидан 3 миллион еврога сотиб олинди.
Умумий ҳисобда “Ал-Аҳли“ ёзги трансферлари учун 77,5 миллион евро сарфлади. Вейга, Максимин, Фирмино, Александр каби футболчиларини 39,3 миллион еврога сотди. Жамоанинг трансферлар ойнасидаги соф сарфи 38,3 миллион еврони ташкил этди.
“Ал-Иттиҳод“
- Рожер Фернандес — Португалия ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Брага“ клубидан 32 миллион еврога харид қилинди;
- Махамаду Думбия — Мали терма жамоаси аъзоси. Бельгиянинг “Роял Антверпен“ клубидан 16 миллион еврога трансфер қилинди;
- Аҳмад Ал-Жулайдан — Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Ал-Фотеҳ“ клубидан 11 миллион еврога сотиб олинди;
- Ҳамед Ал-Ғамди — саудиялик тажрибали футболчи. “Ал-Эттифоқ“ клубидан 9 миллион еврога трансфер қилинди.
Умумий ҳисобда “Ал-Иттиҳод“ клуби ёзги трансферлар ойнасида 74,1 миллион евро сарфлади. Жамоа бирорта футболчисини трансфер қилмади. Демак, жамоанинг умумий сарфи ҳам 74,1 миллион евродан иборат.
“Ал-Насср“
- Мохамед Симакан — француз марказий ҳимоячиси. Германиянинг “Лейпциг“ жамоасидан 35 миллион еврога сотиб олинди;
- Жоао Феликс — Португалия терма жамоаси аъзоси. “Челси“ клубидан 30 миллион еврога харид қилинди;
- Кингсли Коман — Франция терма жамоаси аъзоси. Германиянинг “Бавария“ клубидан 25 миллион еврога трансфер қилинди;
- Саад Ал-Носир — саудиялик қанот ҳимоячиси. “Ал-Таавон“ клубидан 10 миллион еврога сотиб олинди;
- Харун Камара — саудиялик марказий ҳужумчи. “Ал-Шабаб“ клубидан 3,4 миллион еврога харид қилинди;
- Абдулмалик Ал-Жабер — Саудия ёшлар терма жамоаси аъзоси. Босниянинг “Железникар“ клубидан 1,8 миллион еврога трансфер қилинди.
Умумий ҳисобда “Ал-Насср“ клуби ёзги трансферлар ойнасида 105 миллион евро сарфлади. Жамоа Лапорт, Лажами, Намер, Ал-Фараж каби футболчиларини 11,6 миллион еврога сотди. Жамоанинг трансферлар ойнасидаги соф сарфи 93,3 миллион еврони ташкил этди.
“Ал-Қадсия“
- Матео Ретеги — италиялик ҳужумчи. Ўтган мавсум А серия тўпурари. “Аталанта“ жамоасидан 68,25 миллион еврога сотиб олинди;
- Кристофер Бонсу — ганалик қанот вингери. Бельгиянинг “Генк“ жамоасидан 17 миллион евро эвазига трансфер қилинди.
- Габриэль Карвальо – Бразилия ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Интернационал“ клубидан 15,6 миллион еврога харид қилинди;
- Мусаб Ал-Жувайр – Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси. “Ал-Ҳилол“ клубидан 11,5 миллион евро эвазига трансфер қилинди;
- Жулиан Вайгль – Германиялик ярим ҳимоячи. “Боруссия Менхенгладбах“ клубидан 8 миллион еврога сотиб олинди;
- Муҳаммад Ал-Тани – саудиялик тажрибали футболчи. “Ал-Ҳазм“ клубидан 2,5 миллион еврога трансфер қилинди.
Умумий ҳисобда “Ал-Қадсия“ клуби ёзги трансферлар ойнасида 124,1 миллион евро сарфлади. Жамоа ўз футболчиси Эки Фернандесни 25 миллион еврога трансфер қилди. Клубнинг трансферлар ойнасидаги соф сарфи 99 миллион еврони ташкил этди.
NEOM
- Натан Зезе – Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Нант“ клубидан 20 миллион еврога сотиб олинди;
- Лусиано Родригес – бразилиялик футболчи. “Баия“ клубидан 20 миллион еврога трансфер қилинди;
- Марчин Булка – поляк дарвозабон. “Ницца“ жамоасидан 15 миллион еврога харид қилинди;
- Амадоу Коне – африкалик ҳимоячи. 13,3 миллион евро эвазига трансфер қилинди;
- Саид Бенрахма – Жазоир терма жамоаси аъзоси. “Лион“ клубидан 12 миллион еврога сотиб олинди;
- Саймон Буабре – Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси. “Монако“ клубидан 10 миллион еврога трансфер қилинди;
- Луиш Максимьяно – Португалия ёшлар терма жамоаси аъзоси. Испаниянинг “Альмерия“ клубидан 6 миллион еврога харид қилинди.
Умумий ҳисобда NEOM клуби ёзги трансферлар ойнасида 115,2 миллион евро сарфлади. Жамоа бирорта футболчисини трансфер қилмади. Демак, жамоанинг умумий соф сарфи ҳам 115,2 миллион еврони ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг