Ортиқча вазн ва қандли диабетдан халос бўлиш сири фош қилинди

«Obesity» журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кечки вақтда қилинган машғулотлар, айниқса семизликдан қутилиш қадли диабетдан халос бўлиш учун энг самарали эканлиги маълум бўлди.
Аниқлашича, кечқурунги кучли жисмоний фаолликдан сўнг инсоннинг уйқуга ётиши ҳужайраларларнинг қондаги шакарни фаол истеъмол қилишига олиб келади.
Ушбу тадқиқотда глюкозани яхшироқ назорат қилиш учун машқлар вақтини белгилаш муҳимлигини таъкидланмоқда. Мутахассислар жисмоний машқларнинг инсулинга қарши фойдали эканлигини илмий жиҳатдан алақачон исботлашган, аммо бундай машғулотлар учун куннинг оптимал вақти ҳозиргача аниқланмаганди.
Физиология бўйича профессор Жонатан Р. Руиз инсонларнинг шунчаки кунни фитнесс залларида ўтказиши уларга етарли даражада самара бермаслигини таъкидлади. «Спорт ва тиббиёт мутахассислари максимал фойда олиш учун куннинг энг яхши вақтини ҳисобга олишлари керак», деган у.
Ушбу илмий изланиш Испаниянинг Гранада университетида ўтказилган. Тадқиқотда ўртача ёши 46 ёш бўлган 186 нафар кўнгилли қатнашди. Иштирокчиларнинг жисмоний фаоллиги ва глюкоза даражаси 14 кун давомида билагига тақиладиган акселерометрлар ёрдамида мониторинги қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг