«Орқага қайтайлик дедим»: таъмирлаш ходимлари устига машинани ҳайдаб юборган шахсга чора кўрилди
Самарқанд вилоятида йўлда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчиларнинг устига машинасини ҳайдаб юборган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Нуробод туманида кўчада ишлаётган махсус эксплуатация, монтаж бўлими ходимлари устига фуқаро ўзининг Kia Сонет русумли автомобилини ҳайдаб, қўпол йўл қоидабузарликларини содир этган.
Ҳолат тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.
Ҳайдовчи қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, манзилига шошаётганлиги туфайли бу ҳаракатни содир этганлигини билдирган.
«Мен орқага қайтайлик дедим. Ўтгандан кейин ҳам йигитларга кечиринглар, биз шошаётгандик деб айтдим, лекин шу иш бўлиб қўйди», деган воқеа жойида машинада бўлган йўловчи.
Ҳайдовчига нисбатан суд томонидан 2 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш ҳамда БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг