Оролбўйида қиш мавсумига тайёргарлик авжида

12:40 22 Сентябр 2025 Жамият
95 0

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан Оролбўйига кузнинг салқин об-ҳавоси эртароқ келади ва аҳолининг иссиқлик манбаига бўлган талаби орта бошлайди. Буни яхши билган газ таъминоти ходимлари қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадал олиб боришмоқда.

— Элликқалъа тумани бўйича 15 минг 579 та аҳоли хонадони ва 274 та улгуржи истеъмолчи табиий газ билан таъминланган. Куз-қиш ойларида истеъмолчиларга узлуксиз табиий газ етказиб бериш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда, — дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Зафар Абдуллаев. — Хусусан, 1,2 км газ тармоқлари реконструкция қилинди, 281 та газ тақсимлаш пунктлари текширувдан ўтказилиб, 2 тасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 60 км ер усти ва 146,2 км ер ости газ тармоқлари юқори босим остида синовдан ўтказилиб, 40 км газ тармоқларини бўяш якунланди.

Албатта, газ тармоқларини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Шундай экан, соҳа мутахассислари томонидан олиб борилаётган ишлар истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлашда ижобий натижа бериши шубҳасиз.

Ғайрат ОТАЖОНОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?