Оролбўйида 25-28 май кунлари “Rally Muynak” халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Rally Muynak” халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади.
Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, тўртинчи бор халқаро даражада ташкил этилаётган ушбу мусобақа нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади. Сўнгги йилларда мазкур мусобақага бўлган қизиқиш Россия ва Марказий Осиё давлатларининг спортчилари орасида борган сари кўпайиб бормоқда. Жумладан, жорий мусобақада ҳам 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мототцикл ва 10 дан зиёд автокроссларда (“Baggi”) умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Сайёҳларни Қорақалпоғистон Республикасига бўлган сафарини узайтириш мақсадида, бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, “Baggi” ва мототциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтадиган бўлса, кечқурун машҳур диджейларнинг мусиқий концерт дастурлари ташкил этилади
Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигатель ҳажми 1600 см3 ва 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигатель ҳажми 1600 см3 бўлган “Baggi” спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 152 см3 дан 500 см3 гача бўлган мототцикллар иштирок этишади.
Ташкилотчиларга кўра, “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари доирасида спорт автомобиллар, “Baggi” ва мототциклларнинг техник жиҳатдан тайёрлаш ва кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг