Ўқувчилар IT-parkда очиқ дарсларга жалб қилинмоқда
Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида “IT соҳаси ва келажак касблари” мавзусида очиқ дарслар ташкил этилмоқда.
Марғилон шаҳрида жойлашган вилоят IT-паркда Тошлоқ тумани мактабларидан келган 100 нафарга яқин ўқувчилар иштирокида юзма-юз мулоқот ўтказилди. Унда баркамол авлод вакиллари ушбу соҳада тажрибали мутахассислар билан суҳбатлашиб, ўқув курслари фаолиятини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди.
— Ўзаро келишув асосида барча шаҳар-туманлар ўқувчилари иштирокида вилоят IT-паркда мунтазам равишда амалий машғулотлар ўтказиб борилади, — дейди Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Одилжон Жалолов. — Шу тариқа вилоятда ушбу йўналишда истеъдодли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг билим ва ғояларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг