Ўқувчига ёрдам беришга ҳаракат қилинган – Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасидан четлатилди
Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 35-Халқаро Биология олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилди.
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиадада, шунингдек ўқувчилар билан бирга 3 нафар жамоа раҳбари ва ўз ҳисобидан 2 нафар кузатувчи-ўқитувчи қатнашди.
Олимпиада синовларидан сўнг, ташкилий қўмита томонидан жамоаларнинг олимпиада назорат материалларини инглиз тилидан ўз она тилларига таржима қилиш жараёнида қўшимча белгилардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей педагоги томонидан ўқувчисига ёрдам беришга ҳаракат қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича ташкилий қўмита томонидан ўқувчиларнинг натижаларини инобатга олмаслик қарори қабул қилинди.
«Шуни алоҳида таъкидлаш лозим: кейинги йилда Ўзбекистон жамоаси иштироки масаласи ҳали аниқ белгиланмаган.
Бу бўйича аниқ қарор 2025 йил олимпиадасига таклифнома жўнатиш жараёнида маълум бўлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларимизнинг нуфузли халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг