Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш 15 июлдан бошланади

14:10 28 Июнь 2025 Жамият
402 0

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 15 июлидан 5 август кунига қадар ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар қабули онлайн шаклда бўлиб ўтади.

Хориждан ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун my.uzbmb.uz сайти орқали паспорт маълумотларингизга ва транскрипт юклайсиз. Ҳужжатлар қабули якунланган, шу йилнинг август ойида ўқишни кўчириш имтиҳони бўлиб ўтади.

Шунингдек, бир давлат олийгоҳидан бошқасига ўқишни кўчириш ёки тиклаб кўчирмоқчи бўлган талабалар transfer.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топширади. Паспорт ҳамда узрли сабабни асословчи ҳужжатларни юклайсиз (никоҳ гувоҳномаси, яшаш гувоҳномаси, иш жойи ўзгаргани ҳақида тавсиянома в.к. сабабга кўра). Бунда имтиҳон топширилмайди, аризалар тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш орқали хулоса қилинади.

Бундан ташқари, олийгоҳнинг ўзида ўқишни тиклаш, бошқа йўналиш ёки гуруҳга кўчириш каби аризалар transfer.edu.uz ёхуд ОТМ томонидан офлайн аризалар олиб қолиш орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчириш фақат 2 та ҳолатда рухсат берилади:

  • талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчмоқчи бўлса;
  • давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида).

Хориждан ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Ўтиш балини тўплай олмаган талабаларга супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришмоқчи бўлган талабалар мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Ўтиш балини тўплай олмаган талабаларга, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер