Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, талабалар ўқишини қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди:
- хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан;
- Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
- хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бугун, 15 июлдан 5 августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)» бўлими орқали амалга оширилади.
Бунда талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг