Оқдарёда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили яхши самара бермоқда
Оқдарё туманининг 35 та маҳалласидаги 33 минг 691 та хонадонда 4047 гектар томорқа ер майдони бўлиб, турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилади. “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллаларнинг 12 таси сабзавотчилик, 6 таси картошкачилик ва 13 таси боғдорчилик йўналишларига ихтисослашган.
Томорқада меҳнат қилиб ҳам мўмай даромад топиш мумкинлигини туманнинг Ойтамғали маҳалласида яшовчи томорқачилар амалда кўрсатишяпти. Чунки улар бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Ойтамғали маҳалласининг Пилол қишлоғида аҳоли томорқалари куз ва қиш ойларида ҳам бўш турмайди. Улар бу мавсумда, асосан, кўкат ва бошқа тўқсонбости экинлар етиштириш билан шуғулланади.

Шу қишлоқда яшовчи Нодир Юсуповни 12 сотихли томорқасининг 10,5 сотихи иссиқхоналардан иборат. У дастлаб 2012 йилда 3,5 сотих ерда иссиқхона ташкил қилган. Бу ерда қишин-ёзин маҳсулот етиштириб, йилига 3 марта мўл ҳосил ола бошлади. У томорқадан яхши даромад топиш мумкинлигини англагач, икки йил ичида қилган даромадининг рўзғордан ортганини йиғиб, яна иккита ана шундай иссиқхона барпо этди. Ҳар биридан йилига 30-40 миллион сўмгача фойда кўряпти. Яқинда банкдан кредит олиб, 20 сотих ерда иссиқхона қуришни режалаштирмоқда. Пилол қишлоғида бу каби уста томорқачилар кўплаб топилади. Улар бошқаларга ўрнак бўляпти.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги туман бўлими ҳамда Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими мутахассислари томонидан томорқачиларга зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда. Уларга сифатли уруғлар, экинлар парвариши учун зарур ўғитлар етказиб берилиши ва ҳатто ҳосил йиғиб олингач, маҳсулотларни сотувига ҳам кўмаклашилади.
Фурқат АЛИҚУЛОВ,
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Оқдарё туман бўлими бош мутахассиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг