Оқ уй Ғазода уруш "имкон қадар тезроқ" тугашини исташини билдирди

10:38 15 Декабрь 2023 Дунё
332 0

"АҚШ ҳукумати Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш имкон қадар тезроқ тугашини истайди", — дея таъкидлади Жо Байден маъмуриятининг миллий хавфсизлик расмийси.

Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтонда журналистлар билан суҳбатда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Исроилга ташрифи ҳақида гапирди. Музокаралар чоғида Салливан Исроилнинг яқин келажакда Ғазода "паст интенсив операциялар"га ўтилишини муҳокама қилган.

"Аммо мен муддат белгилашни истамайман, Қўшма Штатлар бунинг қанча давом этишини исроилликларга буюрмайди" — дея қўшимча қилди Кирби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер