Онкологлар саратоннинг ҳар хил турлари хавфини камайтирадиган одатлар ҳақида маълумот беришди

00:14 18 Июнь 2023 Дунё
652 0

Иллюстратив фото

Англиянинг Ньюкасл университети олимлари соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жумладан, соғлом тана вазнини сақлаш, қизил ва қайта ишланган гўштни чеклаш саратон хавфини камайтиришини тасдиқлади.

Тадқиқотчилар 2018 йилги Бутунжаҳон саратон тадқиқотлари жамғармаси ва Америка саратон тадқиқотлари институти кўрсатмаларига риоя қилиш ва турли хил саратон турлари билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи 18 та тадқиқотни тизимли кўриб чиқишди ва мета-таҳлил қилишди.

Улар ушбу кўрсатмаларга риоя қилишни баҳолаш учун ишлатиладиган сўровномадаги ҳар бир 1 баллга кўтарилиши ичак саратони хавфини 12 фоизга, кўкрак саратони хавфини 11 фоизга ва ўпка саратони хавфини 8 фоизга камайтиришини аниқладилар.Тавсиялар орасида соғлом вазнни сақлаш, жисмоний фаол бўлиш, чекмаслик, спиртли ичимликлар, тез овқатланиш, қизил гўшт ва шакарни чеклаш киради.

Тавсияларга кўра, парҳезга кўпроқ сабзавот, мева, дон ва дуккакли маҳсулотларни қўшиш керак. Бу жараёнда чақалоқларни кўкрак сути билан боқиш ҳам фойдалидир.

Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўп миқдорда қизил ва қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш ичак ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кўкрак, йўғон ичак ҳамда қизилўнгач саратони хавфини оширади.

Қайд этилишича, барча саратон касалликларининг тахминан 40 фоизи ҳаёт тарзининг ўзгартирилиши мумкин бўлган омиллари билан боғлиқ. Хусусан, жисмоний фаоллик, тамакидан воз кечиш, семириб кетишга йўл қўймаслик, тўғри овқатланиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби ушбу касалликнинг кўплаб ҳолатларининг олдини олиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер