“Онаизор” — юксак туйғулар акс этган тўплам
Инсоннинг инсонга бўлган муносабати, муҳаббатнинг, меҳр-шафқатнинг шаклланиши онадан бошланади. Ижодкор ҳам илк илҳомни онадан олади, десак янглишмаймиз. Марказий кўргазмалар залида очилган “Онаизор” кўргазмасида ҳам томошабинлар суратларда ўз онасининг образини кўриши мумкин.

Ушбу кўргазма Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган шахсий кўргазма бўлиб, тадбир мобайнида сўнгги йиллардаги ижодий ишлари жамланган шу номли альбом-каталог тақдимоти ҳам ўтказилди.
Альбомда 200 га яқин янги суратлар йиғилган бўлиб, Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси мухбир-аъзоси, санъатшунослик доктори, профессор Эртегин Саламзаде сўзбоши ёзган. Хусусан, “Акмал Нур рангтасвирини абадий қадриятлар: Муҳаббат, Оила, Ҳақиқат, Англаш, Уйғунлик ёритади” дея эътироф этади Э.Саламзаде.

— Рассомнинг ҳар бир кўргазмаси юртимизда маданий ҳаётимизда катта бир янгиликдек қабул қилиниши сир эмас, — дейди — Боиси Акмал Нур чизган суратларда шеър бор, мусиқа бор, фалсафа бор. Буни томошабинлар тафаккур даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳис қилади.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг