«Омон қолиш учун 72 соатлик захира» — Европа мамлакатлари ўз фуқароларини фавқулодда ҳолатга тайёрланишга чақирмоқда

Фото: AP
Буюк Британия ҳукумати фуқароларга инфратузилмага ҳужумлар содир бўлиши ва электр таъминотида узилишлар юз берган тақдирда омон қолиш учун уч кунлик захираларни тайёрлашни тавсия қилмоқда.
«Daily Mail» нашрининг ёзишича, тўпламда сув, тез бузилмайдиган озиқ-овқат, дори-дармон, аккумуляторли радио, чироқ, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Швейцария армияси пичоғи бўлиши керак.
Бундай тавсиялар Россия саботаж қилиши мумкин бўлган, гўёки экспертларнинг энергия инфратузилмасига, жумладан, Норвегиядаги мамлакатда истеъмол қилинадиган газнинг 40 фоизини етказиб берадиган Лангелед газ қувурига эҳтимолий ҳужумлар ҳақидаги хавотирлари сабаб берилган.
Газетага кўра, вазият Буюк Британиянинг энергетика сиёсати янада оғирлаштирмоқда. Углерод нейтраллигига ўтиш кўмирда ишлайдиган электр станцияларининг ёпилишига олиб келди, бу эса мамлакатни электр энергияси импортига қарам қилиб қўйди. Буюк Британия фақат фавқулодда захиралар ва Даниядан келадиган электр таъминоти туфайли қишда катта узилишларни четлаб ўтади.
Аввалроқ, Европа Комиссияси ҳам худди шундай «омон қолиш тўплами»ни йиғишни тавсия қилган. Унда сув, озиқ-овқат, биринчи тиббий ёрдам қутиси, фонарь, электр узилиб қолганда гугурт ва зажигалка, телефон учун зарядловчи ва ташқи аккумулятор, захира аккумуляторли радио, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши керак. Шу билан бирга, фуқароларга тўпламга вақтни тез ўтказиш учун стол ўйинларини киритиш тавсия қилинган.
Финляндия ва Латвия фуқаролар учун инқирозли вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмаларни онлайн тарзда жойлаштирди, Эстония эса тегишли услубий материалларни янгилаб, аҳолига тарқатди. Швеция 2024 йил охирида «Инқироз ёки уруш ҳолатида» қўлланмасини қайта нашр этди ва тарқатди. Унда ҳаво ҳужумлари пайтида бошпана топиш ва озиқ-овқат ҳамда сув захиралари бўйича маслаҳатлар мавжуд.
Польша Мудофаа вазирлиги январь ойида жорий йилнинг охиригача ҳар бир оилани тирик қолиш учун қўлланма билан таъминлаш режасини эълон қилган эди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги қўшимча равишда барча фуқаролар камида 72 соат давомида ҳукумат ёрдамисиз мустақил яшашга тайёр бўлишлари кераклигини таъкидлади.
2021 йилда Буюк Британия Россияни ўз хавфсизлиги учун энг кескин ва долзарб таҳдид деб атаган. Бу ҳақда 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган мамлакат хавфсизлиги, мудофаа ва ташқи сиёсат масалалари комплекс шарҳида муҳокама қилинган. 2025 йил апрель ойи бошида МИ6 собиқ бошлиғи Алекс Янгер Буюк Британия ҳукумати Россия ва АҚШ ўртасидаги яқинлашув туфайли зудлик билан қайта қуролланиш режасини ишлаб чиқиши зарурлигини айтган эди.
Ўз навбатда, «The Telegraph» газетаси Буюк Британия Россияга мустақил равишда қарши туриш учун етарли ресурсларга эга эмаслиги ҳақида хабар берди. Мамлакат армияси генерал-лейтенанти Роб Магован парламентдаги эшитувда ўқ-дориларга жорий харажатлар «дуч келаётган таҳдидларга мос келмаслигини» айтиб, бу йўналишда сармояни кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган.
Буюк Британиянинг Россияга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш қобилияти ҳақидаги саволга Магован мавжуд захиралар ва қурол-яроғ захиралари икки ойдан кўпига етмаслигини тан олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг