“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

15:35 22 Декабрь 2022 Маданият
702 0

Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Киночилар уйи” да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотига бағишланган навбатдаги йиғилишни ўтказди. Унда агентлик ва унинг тизимидаги ташкилот вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда тадбирга тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш, молиявий ва техник йўналишлари бўйича ташкилий масалалар келишиб олинди. Тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва уларга топшириқлар берилди.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 28 декабрь куни “Киночилар уйи”да Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти ўтказилади. Айни пайтда маросимни кўтаринки кайфият ва юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?