Олимпиададаги бир боксчимизни йўқотдик. Сабина Бобоқулова таиландлик боксчига имкониятни бой берди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Бобоқулова «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлади.
Ҳамюртимиз -50 кг вазн тоифасида таиландлик 31 ёшли Чутамат Раксат билан қийин баҳс ўтказди. Биринчи раундда 5:0, иккинчи раундда 4:1 ва учинчи раундда ҳам 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, Сабина Бобоқулова ўзининг биринчи Олимпиадасида ўзидан 10 ёшга катта тажрибали спортчига бой бериб тарк этадиган бўлди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада финалига йўл олишда 5 секунд кечга қолиб мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг