Олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2021 йилда ўтказилган XXXII ёзги олимпия ва XVI паралимпия ўйинлари натижалари таҳлили ҳамда кейинги олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
«Zoom» платформаси орқали онлайн тарзда ташкил этилган анжуманни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Камил Баязитов олиб борди.
ЎзДЖТСУ матбуот хизмати хабарига кўра, халқаро анжуманда республикамиздаги кўпгина олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, таълим муассасалари олимлари, изланувчилар билан биргаликда АҚШ Барбент Оғир атлетика мусобақаларини таҳлил қилиш агентлиги (Майк Грабер), Россия жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти (Шиян Виктор Владимирович), Ҳиндистондаги жисмоний тарбия ва спорт Британия мактаби (Сачин Баранвал), Ҳиндистон енгил атлетика федерацияси (Аржун Сингх), Испания олимпия спортчиларини тайёрлаш маркази (Марко Сиско), Танзания юқори малакали спортчиларни тайёрлаш институти (Чарлес Магузу) каби нуфузли илмий ва спорт муассасаларидан етакчи мутахассислар иштирок этди.
Анжуманда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига замонавий спорт тайёргарлигининг долзарб муаммолари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммолари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг тиббий-биологик муаммолари ҳамда Олимпия ва Паралимпия захираларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига бағишланган маърузалар ўқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг