Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футболчиларга қанча мукофот пули берилгани маълум бўлди

19:20 08 Май 2024 Спорт
477 0

Фото:ЎФА

Tribuna.uz’нинг маълум қилишича, Қатарда ўтган Осиё кубоги U23 турнирида қитъа вице-чемпионига айланиб, ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси пул мукофоти билан тақдирланди.

Манбага кўра, жамоанинг ҳар бир аъзосига 30 минг АҚШ долларидан берилган.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 август кунига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиададаги юришини 24 июль куни бошлайди. Ўша куни Темур Кападзе шогирдларига С гуруҳида Испания терма жамоаси рақиблик қилади. Шунингдек, улар гуруҳ босқичида Миср ва Доминикан Республикаси олимпия жамоаларига ҳам қарши майдонга тушади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?