Олимлар юрак саломатлиги учун овқатланишнинг асосий тамойилини очиб беришди
Иллюстратив фото
Гарвард соғлиқни сақлаш мактабининг америкалик олимлари юракни соғлом сақлаш учун овқатланишнинг асосий тамойилини очиб беришди.
Бир неча ўн йиллар давомида деярли 200 минг кишидан олинган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, юракни ҳимоя қилишда асосий роль паст углеводли ва кам ёғли парҳезни эмас, балки сифатли маҳсулотни танлаш муҳимдир.
Олимлар гуруҳи турли хил овқатланиш турларининг юрак-қон томир касалликлари хавфига таъсирини солиштирди. Маълум бўлишича, парҳезнинг соғлом версиялари — тўлиқ донлар, сабзавотлар, ёнғоқларга урғу берилганда юрак хасталиклари хавфи 15 фоизга камайган. Шу билан бирга, тозаланган углеводлар ва ортиқча ёғ билан билан боғлиқ вариантлар касаллик хавфини оширган.
Мутахассислар парҳезда қуйидаги озиқ-овқатлар улушини оширишни маслаҳат беришади: сабзавотлар, мевалар, дуккаклилар. Шунингдек, улар қайта ишланган гўшт ва шакарли ичимликлар истеъмолини минималлаштиришни тавсия қилишмоқда.
Олимлар генетика ва турмуш тарзининг парҳезлар самарадорлигига таъсирини, шунингдек, уларнинг қандли диабет ва саратон билан боғлиқлигини ўрганишни режалаштирмоқда. Ушбу маълумотлар шахсийлаштирилган овқатланиш тавсияларини яратишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг