Олимлар янги музлик даври юз бериши ҳақида огоҳлантиришмоқда
Антарктидадаги айсбергларнинг эриши занжирли реакцияга сабаб бўлиши, бунинг натижасида эса Ерда янги музлик даври бошланиши мумкин.
Буюк Британиянинг Кардифф университети олимлари худду шундай хулосага келишди.
“Daily Mail”нинг ёзишича, тадқиқотчилар эриган айсберглар Атлантика океанига чучук сув олиб кираётганини кузатишган.
Қайд этилишича, ушбу жараён туфайли океан циркуляцияси (айланиши)да ўзгаришларнинг юз бераётганлиги сайёрага иқлим совиши билан таҳдид қилмоқда.
Олимларнинг изоҳлашича, сўнгги 1,6 миллион йил ичида ҳар бир музлик даврининг бошида айсбергларнинг эриши билан океан циркуляцияси ўртасида боғлиқлик бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг